Жамият
Жорий йилнинг 3-май куни Москванинг Строгино туманида 15 йилдан буён кўча супурувчиси бўлиб ишлаб келадиган ўзбекистонлик Усмон Мелиев шу ерда яшовчи оиланинг эътиборсизлиги сабаб ахлатга ташлаб юборилган 5 млн рубль миқдоридаги пулларини топиб берди.
Маълум бўлишича, хонадон аёли уйини тозалаганда эски нарсаларни ахлатга чиқариб ташлаган, бироқ улар орасида эрининг яшириб қўйган 5 миллион рубли ҳам бўлган. Аёл бу ҳақда эри уйга келганидан сўнг билган.
Усмоннинг таъкидлашича, бу ҳудудда кўплаб топилмаларни учратиши ва имконини топиб эгаларига қайтариб келишини билдирган. Топилган буюмлар орасида планшет, ҳатто тилла занжирлар ҳам бўлган.
“Ўзбекистонда қизим ва ўғлим бор, улар мактабга боришади. Ҳар доим улар учун намуна бўлишга ҳаракат қиламан”, – дейди у.
Қайд этиш керак, 5 млн рубль, тахминан, 65 минг доллар ёки 735 млн сўмга тенг.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ