Жамият
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида Оҳангарон туманидаги ҳарбий қисмда “Хотира абадий, жасорат мангу!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари – Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Муҳиддинова, актёр Алишер Отабоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, истеъдодли хонанда Кумуш, ҳарбийлар ҳамда тумандаги мактабларнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда иккинчи жаҳон урушида аждодларимиз кўрсатган қаҳрамонликлар, мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш анъанага айлангани хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.
– Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Ўз ҳаётини бугунги тинч ва осойишта кунлар учун фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш – одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир”, деди Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Маҳфират Зикирова. Тадбир давомида Ватан, садоқат ва жасорат ҳақидаги шеър, куй-қўшиқлар айтилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ