Жамият
Тошкентда АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Келтирилишича, Мирзо Улуғбек туманида “Л.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.У. ва бошқалар фуқаро З.С.ни танишлари ёрдамида расмий виза ҳужжатларисиз Туркия ва Мексика орқали АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган. Улар эвазига 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ