Жамият
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси 4 май куни ҳар йилги Европа куни тадбирларига старт беради.
«Дунё» хабарига кўра, 2023 йилда Европа куни ҳам Европада, ҳам Ўзбекистонда инсон капиталининг аҳамиятли ўрнига урғу берган ҳолда кўникмалар йили доирасида ўтказилади. Шунингдек, Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 75 йиллиги ҳам диққат марказида бўлади.
«Биз молиялаштирадиган лойиҳалар ва дастурлар орқали аёллар, ёшлар ва қишлоқ аҳолисини бугунги кунда талабгир бўлган ва уларнинг янада такомиллашиши ва ривожланишига хизмат қилувчи касбий кўникмалар билан таъминлаймиз», — деди иттифоқнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.
Иттифоқнинг Ўзбекистондаги делегацияси Европа куни доирасида қатор тадбирлар ташкил этишни режалаштирмоқда. Жумладан, 5 май куни Европа куни шарафига Алишер Навоий номидаги давлат академик опера ва балет театрида классик мусиқали концерт ўтказилади. 6 май куни Тошкент ботаника боғида «Европа куни» фестивали бўлиб ўтади.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ