Жамият
Бугун, 4 май куни пойтахт Тошкентнинг Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Янгиҳаёт туманларининг айрим жойларида соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Шу туфайли қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
– Яшнобод туманининг “Гўзал”, “Олмос” маҳаллалари ҳудудидаги жами 950 та уй хўжаликларида ҳамда 8 та улгуржи истеъмолчиларда;
– Мирзо Улуғбек туманининг Шўртепа, Ш.Бурхонов кўчаларидаги жами 582 та уй хўжаликларида ҳамда 13 та улгуржи истеъмолчиларда;
– Янгиҳаёт туманининг “Файзли”, “Олчазор” маҳаллалари ҳудудидаги жами 361 та уй хўжаликларида ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчиларда.
“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ