Жамият
Тошкент шаҳар ИИББ Олмазор туманида бир аёл ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборгани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2 май куни соат 10:00 ларда Олмазор тумани Қора қамиш 2/4 даҳасидаги савдо дўконларидан бирининг олдида 42 ёшли Д.Қ. бир нечта фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашган. Сўнгра ўзаро келиша олмай жанжаллашиб, ўзини ноодатий тутган ҳолда норозилик билдириб, ёнида бўлган елим идишдаги бензинни устига қуйиб, ўз-ўзини ёқиб юборган.
Натижада аёл юзи, иккала қўли, танасининг олди қисми 35 фоиз термик куйиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, ўтказилган бирламчи суриштирув давомида Д.Қ. бундан олдин ҳам фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашиб жанжаллашгани ҳамда бир неча маротаба ўзини ёқиш ҳолатларини содир этишга ҳаракат қилгани, бироқ ходимлар томонидан бунинг олди олингани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ