Ўзбекистоннинг сўз эркинлиги рейтинги маълум қилинди

Сақлаш
20:42 / 03.05.2023 957 0

«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан йиллик ҳисоботини эълон қилди.

 

Унга кўра, Ўзбекистонда сўз эркинлиги ўтган йилгига қараганда тўртта поғонага пасайиб, 133-ўриндан 137-ўринга тушган. Сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-маданий ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича мавжуд 100 баллдан 45,73 балл жамғарилган. 

 

«15 га яқин интернет нашри сифатли контент чоп қилади», дейилади ҳисоботида.

 

Ўзбекистондан ташқари Россия (164- ўрин), Беларусь (157-ўрин), Тожикистон (153-ўрин), Қозоғистон (134-ўрин), Қирғизистоннинг (122-ўрин) сўз эркинлиги билан боғлиқ рейтинги ёмонлашган.

 

Сўз эркинлиги энг юқори дея Норвегия, Ирландия ва Дания топилган бўлса, энг ёмон деб Шимолий Корея, Хитой ва Вьетнам қайд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//