Жамият
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар яна бир хавфли доридан огоҳлантирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу қандай дори? Бу дори Ўзбекистонга кириб келганми? Шу ва бошқа саволлар билан oyina.uz журналисти Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази Ахборот хизматига мурожаат қилди.
Марказнинг қайд этишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг “QP PHARMACHEM LTD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Gvayfenazin” сиропининг (GUAIFENESIN SYRUP TG SYRUP) сифатсиз серияси бўйича огоҳлантириш эълон қилган.
Маълум қилинишича, “Gvayfenazin”сиропининг сифатсиз партияси Маршалл ороллари ва Микронезия (Федератив Штатлари) ҳудудида аниқланган. Австралиянинг Тиббий буюмлар назорати бошқармаси лабораториясида ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра, “GUAIFENESIN SYRUP TG SYRUP” препарти таркибида мумкин бўлмаган миқдорда диэтиленгликоль ва этиленгликоль ёт аралашмалари борлиги қайд этилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЖССТ суюқ дори шаклларини, хусусан, сиропларни ишлаб чиқарувчилар пропиленгликоль, полиэтиленгликоль, сорбит ва/ёки глицерин каби ёрдамчи моддаларни ўз ичига олган тегишли препаратларни ишлаб чиқаришдан олдин ушбу ёрдамчи моддаларнинг таркибида этиленгликоль ва диэтиленгликоль аралашмалари мавжудлигини текширишни тавсия этмоқда.
"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ушбу сироп ва уни ишлаб чиқарувчи “QP PHARMACHEM LTD” компаниясининг бошқа дори препаратлари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини қайд этди.
Маълумот учун, “Gvayfenazin” препарати балғам кўчирувчи восита бўлиб, унинг нафас йўлларидан чиқариб юборилишини енгиллаштириш ва йўтални камайтириш учун қўлланилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ