Жамият
Республика Гидрометеорология хизмати бошланган май ойида кутилаётган эҳтимолий об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Ушбу йилда май қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи 23-28 даражани ташкил этади, ўн кунликнинг охирида эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди. Кейинчалик май ойининг охиригача ҳарорат кечалари 10-13 даражадан 17-20 даражагача, кундуз кунлари 22-25 даражадан 32-35 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
1 майдан 10 майгача асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 4 май куни шимоли-ғарбий ҳудудларда, 6-7 май кунлари республиканинг қолган ҳудудларида асосан жадаллиги бироз бўлган момақалдироқли қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин. Умуман олганда, май ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Аммо шуни эсдан чиқармаслигимиз жоизки, май ойида об-ҳаво ўзгарувчандир. Кўпинча май ойида кучли жала ёмғирлар ёғади, бунда бир неча соат ичида ойлик ёғингарчилик меъёрининг ярмигача ёки ундан кўп қисми ёғиши кузатилади.
Тошкентда бир кеча-кундуз учун максимал ёғингарчилик миқдори ойлик меъёр 41 мм бўлганда 50 мм ни ташкил этади, Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида май ойининг айрим кунлари бир кеча-кундузги ёғингарчилик миқдори 90-120 мм бўлган жуда кучли жала ёмғирлар ёғиши кузатилган эди. Кўпинча бундай ёмғирлар маҳаллий характерга эга ва ҳатто битта шаҳар ичида жуда турли жадалликка эгадир.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли жала ёмғирлар ёғиб ўтиши айниқса хавфлидир. Улар сел каби табиий ҳодисанинг шаклланишига олиб келиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ