Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Сақлаш
14:46 / 03.05.2023 846 0

«Ўзгидромет» 3 май, чоршанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ , кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//