Сув товар эмас! Жиззахда сувни тежаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Сақлаш
23:06 / 02.05.2023 1514 0

Аввалроқ, Ўзбекистонда 2030 йилга бориб 7 млрд куб/метр сув етишмовчилиги кузатилиши ҳақида хабар берган эдик.

 

Юртимизда ушбу муаммонинг олдини олиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Сувни тежаймиз, деб ҳосилдорликка зарар етказиб қўймаймизми? «Сувни асранг» акцияси доирасида ўтган пресс турда Ойина.уз мухбири шу ва бошқа саволларга жавоб излади.

 

Сув товар эмас

 

Маълумки, Ер юзасининг 70 фоизи сув билан қопланган, аммо ушбу сувнинг асосий қисми шўрдир. Чучук сув ҳавзаларининг улуши тахминан 2,5 фоизни ташкил қилади. Бироқ, чучук сув ресурслари Ерда жуда нотекис тақсимланган.

 

 

ФАО (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) маълумотларига кўра, сўнгги 20 йил ичида сайёрамиздаги чучук сув захиралари 20 фоизга камайди.

 

БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили 1,4 миллион одам сув сифати, санитария ва гигиена туфайли нобуд бўлади. Дунё бўйлаб ҳар тўрт кишидан бирига, яъни тахминан икки миллиард аҳолига тоза ичимлик суви етиб бормайди. Дунё аҳолисининг деярли ярми — 3,6 миллиард киши хавфсиз санитария шароитларига эга эмас. Дунё миқёсида маиший оқава сувларнинг 44 фоизи тозаланмаган. 2050 йилга бориб сувга глобал талаб 55 фоизга ошади.

 

«Сув товар сифатида эмас, балки умумий манфаат сифатида бошқарилиши керак», дейди мустақил экспертлар гуруҳи ва БМТ махсус маърузачилари.

 

Ўзбекистонда сувни тежаш учун 19 миллиард доллар талаб этилади

 

Бир неча кун аввал “Boston Consulting Group” бошқарувчи директори Игор Алексеев Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича олиб борилаётган изланишлар ҳамда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтганди. Унга кўра, билдирилаётган ташаббусларни амалга ошириш учун тахминан 19 миллиард доллар сармоя талаб этилади.

 

«Агар Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича барча ташаббусларни тўпласак, тахминан 19 миллиард доллар сармоя талаб этилади. Шундан 4 миллиард насос станциялари ва 6 миллиардга яқини хўжалик субъектларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун субсидиялар учун кетади.

 

Молия вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирликлари билан биргаликда ушбу каналлар функциясини баҳолаган ҳолда каналлар тизимининг моделини ишлаб чиқдик. Энг муҳими эса — маълум бир ҳудудда сувни иқтисодий таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш», дейди Игор Алексеев.

 

 

Пресс турда журналистлар Жиззах вилоятида сувни тежаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди. Илк объект чорвачилик кластери бўлди. Ушбу кластер чорваларни доимий озуқа билан таъминлаш мақсадида, экин экади. Бироқ улар сув муаммосига дуч келган. Шундан сўнг муаммога ечим сифатида ёмғирлатиб суғориш технологияси олиб келган.

 

Сув 9-10 баробарга тежалмоқда

 

«Жиззах органик» чорвачилик кластеридаги 600 гектар маккажўхори экин майдонлари ёмғирлатиб суғориш техникаси «Center pivot» усулида суғорилмоқда. Ушбу техника 3 кунда 500-600 гектарни суғориш қувватига эга. 50 метрли «Center pivot» Америкадан олиб келинган. Олдинга ва орқа ҳаракатланиб суғориш имкониятига эга. Ушбу техника орқали бета, маккажўхори, кўкатлар, ғалла каби ўсимликларни суғориш мумкин.

 

 

«Бу сув омборига 300 минг метр куб сув кетади. Бу сув омбори сувни тежаш мақсадида қурилган. Бу 600 гектар ерни суғоришга мўлжалланган. Авваллари 1 гектар ерга 900 литр сув сарфланган бўлса, ёмғирлатиб суғоришда 100-150 лир сув ишлатилади. Бу билан биз сувни 9-10 баробарга тежаймиз. Сув омборини каналдан тўлдирамиз. Каналдан ташқари ер тубидан чиқадиган сув орқали ҳам уни тўлдирамиз», дейди ДEМ 2/1 каналининг раҳбари Исломбек Холмуродов.

 

1 туп дарахт учун анъанавий суғоришда 10 литр сув ишлатилган бўлса, томчилатиб суғоришда 2 литр сув талаб этилади. Натижада сувни 5-6 баробарга тежаш имконияти юзага келади. Зоминлик агроном бу ҳақда ўз фикрларини билдирди. У 5 йилдан буён ушбу технологиядан фойдаланади.

 

 

1 туп кўчатга 2 литр сув

 

Журналистларнинг навбатдаги объекти олма боғи бўлди. У 120 гектардан ташкил топган.

 

«2018 йилдан буён томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланиб келяпмиз. Бу технологиянинг анъанавий суғоришдан афзаллик жиҳати шундаки, сув ҳамда озуқа тежалади. Биз 120 гектар ерга 5 хил навдаги олма дарахтларини экканмиз. Ҳозирда 1 та олма кунига 2 соат суғорилади. Бунинг учун 2 литр сув сарф қилинади. Бизнинг кўчатлар 5 йилда ҳосилга кирди. Ўтган йили ҳар гектаридан 18 тоннадан ҳосил олдик», дейди агроном Улуғбек Маматқулов.

 

Улуғбек Маматқуловнинг қайд этишича, ушбу технология сабаб ҳосилдорлик ҳам ошган, мевалардан эса чирик чиқмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//