Тошкентда қорақалпоқ мумтоз адибларига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилади

Сақлаш
21:21 / 02.05.2023 896 0

Эртага, 3 май куни Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талаба-ёшлари томонидан қорақалпоқ мумтоз адабиётига қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Қаҳрамонлари Тўлепберген Қайпбергенов, Ибройим Юсуповларнинг ҳаёти ва ижоди бўйича «Саҳро булбуллари номини олган адиблар» адабий-бадиий кеча бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.

 

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ижоди ХХ асрнинг ик­кинчи ярми ХХИ аср бошларидаги қорақалпоқ адаби­ётининг ёрқин саҳифаларини ташкил этади. Шарқ ва мумтоз адабиётимиз, рус ва жаҳон адабиёти дур­доналари билан яқиндан танишиб, улардан бадиият сирла­рини ўрганган Ибройим Юсуповнинг илк ижодий намунаси – «Ватаним» шеъри эълон қилинган пайтдан умри охиригача чоп этилган «Бахт лирикаси», «Кунчиқар йўловчисига», «Ўй­лар», «Етти наво», «Дала орзулари», «Кўнгил кўнгилдан сув ичар», «Тўмарис», «Илҳом», «Ташвишларга бой дунё», «Тузли шамоллар», «Умр, сенга ошиқман», «Ҳар кимнинг ўз замони бор», «Булоқлар қайнайди», «Олтин қирғоқ», «Саҳро орувлари», «Чўл тўрғайи», «Раҳмат сенга, замоним!», «Қора тов» шеърий тўпламлари қорақалпоқ ва ўзбек адабиётининг гўзал наму­налари бўлиб қолди. Улардан шоирнинг достонлари ҳам жой олган. У бир қатор песа ва публицистик мақолаларнинг ҳам муаллифи.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//