Жамият
Навоийнинг Нурота туманида замонавий ва барча қулайликларга эга Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди.
Oчилиш маросими кенг жамоатчилик, ҳокимлик вакиллари, ижодкорлар, нуронийлар ва ёшлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирокида ўтди.

Тадбирда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари А.Муқимов ушбу маскан ўзига хос ижодий, ақл марказларига айланиши, ранг-баранг тадбирлар, лойиҳалар амалга ошириладиган, зиёли инсонлар қадами аримайдиган жой бўлиши лозимлигини таъкидлади ҳамда зиё маскани кутубхонаси учун китоблар жамланмасини туҳфа этди.

Масканда ижодкор ва китобхонлар учун кутубхона ва тадбирлар зали, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси учун хизмат хоналари бўлиб, қулай шароитлар яратилган.
Маълумот учун, айни пайтда Навоийда фойдаланишга топширилган маънавият ва маърифат масканлари сони 5 тага етди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ