Бугун Тошкентнинг иккита тумани табиий газ таъминотидан вақтинча узилади

Сақлаш
18:22 / 02.05.2023 811 0

Таъмирлаш ишлари сабабли Янгиҳаёт ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “ҲУДУДГАЗ ПОЙТАХТ” газ таъминоти филиали хабар берди.

 

Қайд этилишича, Яшнобод тумани “Тавкаттепа” МФЙда жойлашган паст босимли д-57ммли газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ва таъмирлаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Яшнободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган.

 

Шу туфайли жорий йилнинг 2-май куни соат 11:00дан 18:00га қадар Махтумқули кўчасидаги 14 та кўп қаватли Миллий гвардия уйларидаги жами 700 та аҳоли хонадонларида ҳамда 400 та уй хўжаликларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

 

Шунингдек, Янгиҳаёт тумани “Орият” МФЙ 8-қурилиш ҳудудидан ўтган ўрта босим д-219ммли газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.

 

Ҳолатни бартараф қилиш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Янгиҳаёттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган.

 

Шу туфайли жорий йилнинг 2-май куни соат 12:00 дан 18:00 га қадар “Орият” МФЙда жойлашган 42 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 890 та аҳоли хонадонларида ҳамда 6 та улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

 

Маьлум қилинишича, таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//