Тезлик яна 70 км/соатга қайта тиклангани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Сақлаш
22:11 / 01.05.2023 908 0

Ижтимоий тармоқларда «аҳолидан келиб тушаётган эътирозларни инобатга ҳолда 1 майдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида транспорт воситаларининг рухсат этилган максимал тезлиги 60 км/соатдан 70 км/соатга қайта тикланди» мазмунида хабарлар тарқалди. Ҳолатга расмий муносабат билдирилди.

 

Қайд этилишича,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги Фармонига кўра, 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланган.

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 140-сон Қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилган.

 

«Ушбу қоида ҳозир амалда эканлигини маълум қиламиз. Ижтимоий тармоқ вакилларидан турли тахмин ва миш-мишлардан иборат асослантирилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз», дейилади расмий хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//