Жамият
1 майдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида AI-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
«UNG Petro МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади», — дейилади расмий баёнотда.
Шунингдек, вазирлик май ойи ичида ушбу маркадаги бензин нархи 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилаётганини қўшимча қилган.
30 апрель куни ижтимоий тармоқларда UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи Наврўз байрами арафасида эълон қилган AI-92 бензинига чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилиши тўғрисида хабарлар тарқалганди. Бунга эса UNG Petro Telegram-каналида эълон қилинган хабар асос бўлди. Мазкур хабар кўп ўтмай ўчириб ташланди.
Эслатиб ўтамиз, UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи томонидан Наврўз байрами арафасида эълон қилинган чегирма туфайли бир литр AI-92 маркали бензин 7500 сўмдан сотилиши белгиланганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ