Асосий қонунда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда

Сақлаш
03:25 / 29.04.2023 1563 0

Тошкент шаҳрида «Маънавият фестивали» доирасида ўтказилаётган «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» шиори остидаги маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

 

Шаҳарнинг туманларидаги Конституциянинг янги таҳрирдаги моддалари мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбирларида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов, «Маърифат» тарғиботчилар гуруҳи аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимов, фалсафа фанлари доктори Шахло Аҳророва, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ахтамқули ҳамда устазода санъаткор, Ражабий сулоласи вакили Азиз Ражабий иштирок этишди.

 

 

 

 

Тарғибот тадбирларида сўзга чиққанлар Конституциянинг халқ хоҳиш-истагини акс эттириши ҳамда унинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиши демократия, халқ ҳокимиятининг асосий белгиси экани ҳақида гапирдилар. Аҳолининг борган сари ортиб бораётган эҳтиёжлари кишиларда, айниқса ёшларда муносиб ҳаёт шароити учун ижтимоий кафолатлар, масалан, барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат ҳамда самарали бошқарув талаб қилаётганини таъкидлаб, ушбу масалаларнинг ечими эса ҳуқуқий пойдевор – Конституция эканига урғу берилди. Бундан ташқари, асосий қонунда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланаётгани ҳам алоҳида қайд этилди. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

 

 

 

 

 

Таълим муассасалари, заводлар ва маҳаллардаги тадбирларда қатнашган аҳолига янги Конституциядаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди ҳамда йиғилганлар бу хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини бўлишдилар, ўзларидаги саволларга жавоблар олдилар.

 

 

 

 

Шу қатори жойларда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Маърифат тарғиботчилари томонидан «Маънавият фестивали» доирасида «Меҳр-саҳоват» лойиҳаси ҳам ўтказилди. Ушбу лойиҳа бўйича ҳудудлардаги айрим оилалар ҳолидан хабар олинди ва уларнинг яшаш шароитлари билан танишилди. Кам таъминланган оилалар фарзандларига ўқув қуроллари ҳамда китоблар совға қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//