Жамият
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги онлайн савдо платформаларидан бирида Тошкент шаҳрининг 250 миллиард АҚШ долларига сотувга қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарни платформага жойлаштирган шахс 15 ёшли ўқувчи экани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.
Аниқланишича, эълонни жорий йилнинг 7 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 15 ёшли мактаб ўқувчиси жойлаштирган. Йигит бу ишини ҳазил тариқасида қилганини, ҳеч қандай ёмон нияти бўлмагани ва афсусда эканини билдирган.
«Мен шунга ўхшаш эълонни ижтимоий тармоқларда кўргандим. Уни ўзимизнинг Тошкентга мослаштириб, ҳазил қилиб қўйганман. Мен унинг бу даражада оммалашиб кетиб, одамларнинг негатив фикрларига сабаб бўлиши учун тарқатмаганман. Ундан позитив мақсад кўзлаганман», дейди у.
Савдо компаниясининг бош директорининг айтишича, мутахассислар томонидан қўйиладиган ҳар битта эълон текширилиб назоратга олинади. Шу қаторда Тошкентнинг сотувга қўйилиши ҳақидаги эълон ҳам бир неча дақиқа ичида блокланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ