Жамият
Хоразмда “Маънавият фестивали” доирасида ўтказилаётган “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остидаги маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Вилоятнинг Хонқа, Янгибозор, Тупроққалъа ҳамда Хива туманларидаги Конституциянинг янги таҳрирдаги моддалари мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Абдуҳалил Маврулов бошчилигидаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Олимжон Тошбоев, фалсафа фанлари доктори Мунира Қаҳҳорова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, педагогика фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Қуронов, фалсафа фанлари доктори, профессор, таниқли шоира Сайёра Тўйчиева, Ўзбекистон давлат филармонияси, Лазги ансамбли хонандаси Хуршид Собировлар иштирок этишди.
Урганч Агротехнологиялар техникумида ўтказилган тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар Конституциянинг халқ хоҳиш-истагини акс эттириши ҳамда унинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиши демократия, халқ ҳокимиятининг асосий белгиси экани ҳақида гапирдилар. Бундан ташқари, аҳолининг борган сари ортиб бораётгани ва ортиб бораётган эҳтиёжлар кишиларда, айниқса ёшларда муносиб ҳаёт шароити учун ижтимоий кафолатлар, масалан, барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат ҳамда самарали бошқарув талаб қилаётганини таъкидлаб, ушбу масалаларнинг ечими эса ҳуқуқий пойдевор – Конституция эканига урғу берилди.
Тупроққалъа туманидаги Республика маънавият ва маърифат марказидаги тадбирда қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда олиниши зарур бўлган ижтимоий ёрдам, бундан ташқари нафақа пуллари ва унга доир масалалар ҳақида йиғилганларга Конституция доирасида маълумотлар берилди, ушбу пуллар миқдори яшаш учун белгилаб қўйилган энг кам миқдордан паст бўлмаслиги кераклиги ҳақида эслатиб ўтилди.
Худди шундай тадбир Хива туманидаги “Полосултон” маҳалласида ҳам ўтказилди. Тадбирда қатнашган аҳолига янги Конституциядаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди ҳамда йиғилганлар бу хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини бўлишдилар, ўзларидаги саволларга жавоблар олдилар.
Шу қатори жойларда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Маърифат тарғиботчилари томонидан “Маънавият фестивали” доирасида “Меҳр-саҳоват” лойиҳаси ҳам ўтказилди. Ушбу лойиҳа бўйича ҳудудлардаги айрим оилалар ҳолидан хабар олинди ва уларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар. Шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандларига ўқув қуроллари ҳамда китоблар совға килинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ