Жамият
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани КХАЙ – Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳасида 12 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
2023 йил 27 апрель куни соат 13:40 ларда KAMAZ, ISUZU, HOWO, ZIL русумли юк автомашиналари ҳамда Lacetti, Tracker 2, Nexia 3, Epica, 2 та Cobalt, 2 та Spark автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ сабаби Камаз русумли автоулов ҳайдовчиси чорраҳага яқинлашаётган вақтда тормоз тизимида носозлик юзага келган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида давлат рақам белгиси 75 Х 984 РА бўлган Cobalt русумли автомашина йўловчиси тан жароҳат олиб, шифохонага олиб борилиб биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ