Аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда

Сақлаш
19:02 / 27.04.2023 900 0

Тошкент вилоятида «Маънавият фестивали» доирасида «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

 

Вилоятдаги туманларда олиб борилаётоган тарғибот тадбирларида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, «Маърифат» тарғиботчилар гуруҳи аъзоси Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, Ўзбекистонда хизмат артист Тожибар Азизова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилоят бўлими раҳбари Сайёра Файзиева, бир гуруҳ хонанда ва фаоллар қатнашоқда.

 

 

 

 

Бош қомусимизга киритилаётган асосий ўзгартиришлар, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда кафолат сифатида Ўзбекистон «суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат» эканлиги алоҳида белгиланаётгани аҳолига халқчил тарзда етказиб берилмоқда. Сўзга чиққанлар, шунингдек, аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам Конституцияга киритилгани ҳақида гапириб ўтди. Дарҳақиқат, аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Маърузачиларга кўра, бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эга.

 

 

 

 

 

 

 

Маданият марказлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва маҳаллаларда олиб борилаётган тадбирларда маърузалардан ташқари, хонанда ва шоирлар ҳам ўз чиқишлари билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишламоқда.

 

 

 

Ҳудудларда хайр-саховат тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда. Ижтимоий дафтарда турувчи оила вакиллари билан мулоқот қилиниб, уларга совғалар топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//