Мингбулоқ туманида Маънавият маскани фойдаланишга топширилди

Сақлаш
16:36 / 27.04.2023 900 0

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида замонавий ва барча қулайликларга эга Маънавият маскани фойдаланишга топширилди.

 

Кенг жамоатчилик, нуронийлар ва ёшлар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган маросимда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Йўлдошевлар ушбу маскан ўзига хос ижодий, ақл марказларига айланиши, ранг-баранг тадбирлар, лойиҳалар амалга ошириладиган, зиёли инсонлар қадами аримайдиган жой бўлиши лозимлигини, шунингдек, бугунги кунда конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар ва уларнинг инсонлар ҳаётидаги ўрни борасида фикр билдириб ўтишди.

 

 

 

Очилиш маросими давомида ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган бадиий саҳна кўринишлари ҳамда масканда ўтказилган «Заковат» интеллектуал турнири тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

 

 

 

Тадбирда бир қатор фаоллар, ташаббускор ёшлар, танлов ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

Туманда фойдаланишга топширилган ушбу «Маънавият маскани»да бўлинма раҳбари, мутахассислар учун хоналар, тадбирлар учун кичик зал, кутубхона ҳамда турли тўгараклар учун хоналар жойлашган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//