Жамият
Қашқадарё вилояти Косон тумани «Юқори оброн» маҳалласида замонавий 14 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Аҳамиятлиси, бу уйлар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга бепул қуриб берилди.
Бу савобли иш ҳақида қўшимча маълумот олиш учун ойина.уз мухбири вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати билан боғланди. Қайд этилишича, иш бошида косонлик тадбиркорлардан бири турибди. Аммо у шахсини сир қолиши истаган. Шу сабаб қўшимча маълумот олиш имкони бўлмади.
Фақатгина турар-жойларнинг ҳар бирининг қиймати 1 млрд сўмдан ошиши маълум. Уйлар барча жиҳозлар билан ҳам таъминланган.
Уй-жойларга аллақачон аҳоли кўчиб ўтган. Уларга кўра, уйда нафақат мебель, балки озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам мавжуд.
«Тадбиркор ўзини таништиришни истамади. Кимлигини билмаймиз.
Ҳамма шароитлари бор янги уйимизни. Ҳатто ёғдан тортиб, музлатгичда гўшт ҳам бор экан. Турмуш ўртоғим етим эди. Уйимиз йўқлиги сабаб қийналиб юрган эдик.
Биринчи эшитганда ҳаяжондан йиғладик. Текинлигига, совғалигига умуман ишонмадик. Ростдан ҳам совға бўлиб чиқди.
Ким бўлса ҳам бизга ота-она қиладиган ишни қилиб берди. Ҳозир уйимизда газ бор. Ҳамма нарса етарли қилиб қўйилган. Қўшнилар билан танишдик. Ҳеч ким ўзига, кўзига ишона олмаяпти», дейди хонадон эгаларидан бири, Абдурайимова Маъмура.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ