Жамият
25 апрел, сешанба куни Тошкентда Ўзбекистон ва Черногория давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Тадбирда икки давлат расмийлари ўзаро туризм имкониятлари ҳақида фикр алмашган.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг июн ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади. Бу Тошкент ва Тиват шаҳарлари ўртасида амалга оширилади.
Шунингдек, эндиликда Черногорияга боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмаслиги алоҳида таъкидланди.
Маълумот учун, жорий йилда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сонини 7 миллиондан ошириш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз боришлари мумкинлиги ёки соддалаштирилган виза режимида саёҳат қилишлари мумкинлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77753
Жамият
56725
Жамият
55946
Жамият
51008
Жамият
//
Изоҳ йўқ