Тошкентда 3 ёшли қиз энаганинг уйида вафот этди

Сақлаш
20:28 / 26.04.2023 868 0

Тошкентда 3 ёшар қиз энаганинг уйида вафот этди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 25 апрел куни 1996 йилда туғилган Д.У. Сергели тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, синфдоши 1996 йилда туғилган Ш.Н.га 2020 йилда туғилган фарзанди С.У.ни энагалик қилиши учун топширганини, лекин фарзанди унинг хонадонида вафот этганини маълум қилган.

 

«Текширув жараёнида Ш.Н. вояга етмаган С.У. 24 апрел куни ертўлага тушиш зинасидан йиқилиб тушгани, лекин ўрнидан туриб, яна ўйнаб кетгани сабабли унинг онасига бу ҳақда хабар бермагани, шифокорларга ҳам С.У.га тиббий ёрдам кўрсатиши учун мурожаат қилмаганини маълум қилган. С.У. эса 25 апрел куни тахминан соат 10:00 ларда хушидан кетиб йиқилган ва тез тиббий ёрдам ходимлари келгунига қадар вафот этган», дейилади хабарда.

 

Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши кўзғатилган. Гумон қилинувчи Ш.Н. процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//