Жамият
Бугун, 26 апрель куни пойтахт Тошкентнинг Яккасарой, Яшнобод ҳамда Юнусобод туманлари ҳудудларидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати электр энергиясидан узиладиган ҳудудлар рўйхатини тақдим этди:
Юнусобод туманининг – Уста Ширин, Ф.Камол, С.Абдулла, Жалилов, Кисловодский ҳамда Ифтихор кўчаларида;
Яшнобод туманининг – Фидокор, Ибрат, Ифтохор, Авезов, Мураббий, Янгиҳаёт, Дархон, Илғор, Толариқ, Хонариқ, Пунган, Чинор, Донишманд, Абай, Янги Иқбол, Серикбаев, Абадият, Тузел, М. Авезов, Гўзал, Темир йўл, Жарбоши кўчаларида;
Яккасарой туманининг – «Яккасарой» маҳалласининг Яккасарой, Яккасарой 1-, 2-, 3-тор ҳамда Спитамен кўчалари, «Муқимий» МФЙнинг Ёқут, Хазинабоғ,Сирожиддинова кўчалари, шунингдек, «А.Қаҳҳор» МФЙнинг Хумо, Дамариқ 2-тор ва А.Қаҳҳор 5-тор кўчаларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш узилишга сабаб қилиб кўрсатилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ