Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси меҳнатга лаёқатли экани маълум қилинди

Сақлаш
14:47 / 26.04.2023 793 0

Ўзбекистон доимий аҳолисининг 56,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат статистика агентлиги хабар берди.

 

Агентликка кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакат доимий аҳолисининг 31,7 фоизини (11,4 миллион киши) меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар ҳамда 11,5 фоизини (4,1 миллион киши) меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ташкил этади.

 

Республиканинг доимий аҳолиси 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра 36 197 781 кишини ташкил этмоқда. Аҳоли 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига кўпайган.

 

Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси тез ўсаётганини кўриш мумкин. Хусусан, Наманган ва Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллиондан ошган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//