Жамият
Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров айтиб ўтди.
У 2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.
Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари натижалари Агентлик томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади.
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.
Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.
Президент мактабларининг 5-синф кириш имтиҳонлари 2-босқичида иштирок этиб, ўқишга кира олмаган талабгорлар ҳужжат топшириш жараёнида ўз ҳудудидаги ўзлари танлаган ихтисослаштирилган мактаблардан бирида ўқиш истагини билдирган тақдирда квотанинг 50 фоизи доирасида баллар кетма-кетлиги асосида имтиҳонсиз мазкур ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади.
Бунда, талабгорлар Президент мактабига саралаш имтиҳонларининг иккинчи босқич жавоблари эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни давомида ихтисослаштирилган мактаб директори номига ўқишга қабул қилишни сўраб ариза билан мурожаат этишлари лозим.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ