“Баҳри ая тимсолида мен Ўзбекистонни кўрдим”

Сақлаш
01:57 / 21.11.2021 871 0

Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатиш, миллатлар ва элатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Улардан бири 1995 йил 16 ноябрда қабул қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”дир. Шу муносабат билан юртимизда бағрикенглик ҳафталиги ўтказилмоқда. Халқаро пресс клубнинг ҳафталикка бағишланган "Ўзбекистон — бағрикенг диёр" мавзусида махсус сессияси бўлиб ўтди.

 

Унда иштирок этган спикерлар қаторида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо ўзбек халқи маънавияти ва маданиятидаги бағрикенглик хусусида фикр билдирди.

 

Ўзбекистонни агар бир катта бир гулзор деб атасак, у гулзорнинг асосини ташкил қиладиган халқи билан биргаликда, бу жойда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар, турли диний конфенсиялар ташкил қилади ва уларнинг ҳар бири ўзига хос ўрни билан аэралиб туради. Жамият қачон қудратли бўлади? Қачон фаровон бўлади? Қачон олдига қўйган юксак мақсадларига эриша олади? Қачонки у давлатда маънавий бирлик бўлса, ҳамжиҳатлик бўлса. Бағрикенглик бу бизнинг қадриятимиз, бу умуммаданиятимизнинг, ахлоқимизнинг ажралмас қисми.

 

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ўз анъаналарига доимо содиқ бўлиб, бу йўлдан ҳеч қачон оғишмасдан илгари боради. Мамлакатимизда турли миллат ва диний конфенциялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга биринчи даражали эътибор қаратилади. Бу бизнинг энг катта бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир”, деган сўзларида ҳам мана шу моҳият мужассам.

 

ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган бағрикенглик деклорациясида бағрикенглик ўзи нима деган саволга жавоб келтирилади. Бағрикенглик бу турли туманликдаги бирликдир. Биз бугун ҳам ибрат нуқтаи назаридан, ҳам намуна нуқтаи назаридан Янги Ўзбекистонда айнан шу ҳақиқатнинг тимсолини кўрамиз. Бағрикенглик бизга нега керак? Ҳар бир жамиятда биринчи навбатда урушларга қарши туриш, этник, миллий, диний низоларга қарши туриш, бутун инсониятни якдил қилиш моҳиятида аввало инсон қадри турибди, инсонпарварлик турибди. Миллий давлатчилигмиз асосида бағрикенглик алоҳида ўрин тутади. Ҳатто давлат мадҳиямизда ҳам бағрикенглик алоҳида битта сўзда ифода этилган.

Баҳри ая тимсолида мен Ўзбекистонни кўрдим. Баҳри ая сўзларида мен Ўзбекистоннинг юрагини, меҳрини, бағрикенглигини кўрдим. Айниқса, етим қолган болаларга “Сени ҳеч ким хафа қилмайди” деб айтган жумласи бу ҳануз ҳам Ўзбекистоннинг сўзи бўлиб жаранглайди. Қайсидир давлатга XIX асрда, қайсидир давлатда XVIII асрда ёки ундан ҳам аввал кириб келган, Ўзбекистонга эса XX асрда кириб келган экан меҳрибонлик уйи тушунчаси. Тарихга назар ташласак, ўзбек халқида минг йиллар ичида меҳрибонлик уйи ташкил қилишга эҳтиёж бўлмаганини кузатамиз. Бу албатта ўзбек халқининг бағрикенглигидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//