
Жамият
Ўтган йилнинг декабрь ойида президент расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Давлат раҳбари жорий йилнинг 20 апрель куни янги фармони билан юқоридаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритди.
Янги фармонга кўра, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, 30 июнь (жума) барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.
Бундан ташқари, 6 кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ишчилар учун 1 июль (шанба) қўшимча дам олиш куни бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу йил Рамазон ҳайити 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Қурбон ҳайитининг аниқ санаси йўқ, у Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгач нишонланади.
2023 йилда Қурбон ҳайити 29 июнь (пайшанба) куни нишонланиши мумкин. Бироқ ҳозир турли манбаларда саналар ҳар хил - 28 июндан 30 июнгача. Хусусан, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади, деб ҳисоблаяпти.
Ўзбекистонда аниқ сана байрамга яқинроқ белгиланади. Қонунчиликка кўра, байрам куни бир кунга кечиктирилиши мумкин.
Шундай қилиб, Қурбон ҳайитда Ўзбекистон аҳолиси камида уч кун кетма-кет дам олади:
- 2023 йил 30 июнь (жума) - иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 2023 йил 1 июль (шанба) - 6 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 2023 йил 2 июль (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни ҳисобланади.
Қурбон ҳайити 29 июнь (пайшанба) куни нишонланса, ўзбекистонликлар қаторасига тўрт кун дам олади.
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ