Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

Сақлаш
20:53 / 20.04.2023 1519 0

Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент—Хива—Тошкент йўналишида қўшимча 2 рейсга қатновлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.

20, 22 апрел кунлари 156-сонли Тошкент—Хива йўналиши:

Тошкент 15:39 — Хива 6:58

21, 23 апрел кунлари 155-сонли Хива—Тошкент йўналиши:

Хива 8:28 — Тошкент 00:30

Шунингдек, 21 апрел кунидан 24 апрел кунигача 767/768-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд «Афросиёб» электропоезди йўналишида қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.

 

Ушбу йўловчи поезддаги барча чипталар эркин савдога чиқарилган. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

 

767-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши:

 

Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19

768-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши:

 

Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//