Тошкент вилоятида ноқонуний валютафуруш йирик миқдорда жами 6 турдаги валюта билан қўлга тушди

Сақлаш
19:41 / 20.04.2023 1273 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

 

Унда фуқаро О.С. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) валюта қимматликларини айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келиб, фуқаро А.А.га 35 750 АҚШ долларини 409 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

 

Тадбир якунида 174 млн сўм, 6 302 АҚШ доллари, 521,5 минг Россия рубли, 270 Евро, 12 минг Қозоқ тенгеси ва 25 дирҳам ашёвий далил сифатида олинган.

 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//