Жамият
Халқ банкининг Галаосиё филиалида пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаган ходим ўзгалар номига олинган имтиёзли кредитларни ўзлаштирган аниқланди.
Шофиркон тумани «Жўшўра» маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ф.Ш. АТ «Халқ банки»нинг Галаосиё филиалида 2017 йилдан 2022 йил октябрь ойига қадар пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаб келиб, 2019-2022 йиллар давомида фуқаролар — Ж.Ж., Ҳ.А., С.С. ва Н.Ў.ларни алдаб, уларнинг номига жами 61,7 млн. сўмлик кредит маблағларини ажратилишига эришиб, кредит маблағларини ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ