«Ўзгидромет» байрам кунлари учун яхши хабарни эълон қилди

Сақлаш
19:31 / 20.04.2023 1140 0

Байрам кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг барча вилоятларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади.

 

Кейинги ҳафтанинг бошига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 9-14 даража, кундуз кунлари 25-30 даража, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубда баъзи жойларда 32-35 даражагача кўтарилади. Фақат шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Тоғларда ҳарорат кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 15-20 даражагача кўтарилади.

 

Шундай қилиб, табиатда дам олишни яхши кўрадиганлар қулай об-ҳаводан баҳраманд бўлишлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Рамазон ҳайити кунлари ўзбекистонликларга кетма-кет 4 кун дам олиш берилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//