Жамият
Қашқадарё вилоятида “Маънавият фестивали” доирасида “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Ҳудудларда ташкил этилаётган тадбирларда вилоят ҳокими Муроджон Азимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, сектор раҳбарлари, бир гуруҳ фан ва маданият ходимлари иштирокида тадбиркорлар ва ишбилармонлар қатнашмоқда.
Маданият марказлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва маҳаллаларда олиб борилаётган тарғибот тадбирларида сўзга чиқаётганлар сўнгги йиллардаги ўзгаришлар, юксалишлар ҳақида айтиб ўтиб, барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол қатнашишга чақирмоқда.
Меҳмонлар янги Конституция ҳар томонлама халқчил бўлаётган ҳақида фикр билдириб, унда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилаётганини алоҳида таъкидлашмоқда.
Шунингдек, ҳудудларда хайр-саховат тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда. Ижтимоий дафтарда турувчи оила вакиллари билан мулоқот қилиниб, уларга совғалар топширилди. Бундан ташқари, “Маънавият фестивали” доирасида шифохоналардаги беморларнинг ҳолидан хабар олиняпти, тадбиркорлик объектлари билан танишилмоқда.
Тадбирлардаги чиқишлар, дилтортар куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ