Жамият
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21-апрель – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2023-йил 21-апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023-йил 24-апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.
Рамазон Ҳайити муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:
21-апрель, жума — Ҳайит байрами;
22-апрель, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
23-апрель, якшанба — одатдаги дам олиш куни;
24-апрель, душанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун кўчирилган (29-апрель шанбадан) дам олиш куни бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ