Жамият
“Маънавият фестивали” доирасида ўтказилаётган “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остидаги маданий-маърифий тадбирлар тарғиботчиларининг бир гуруҳи Қорақалпоғистонга етиб борди.
Унда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари филология фанлари номзоди, профессор Раҳимбой Жуманиёзов, психология фанлари доктори, доцент Феруза Акрамова, фалсафа фанлари доктори Мунира Қаҳҳорова, “Шуҳрат” медали соҳиби Алишер Рўзметов, Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли хонандаси Рустам Мирминовлар иштирок этди.
Ишни Мўйноқ туманидан бошлаган тарғиботчилар гуруҳи аъзолари аввало “Орол денгизи тарихи” музейига ташриф буюриб, экологик фалокатнинг фото, картиналар ва бошқа моддий буюмлардаги тавсилотлари билан танишдилар. Музей яқинидаги темир кемалар қабристони, шамол кўкка совурадиган қум тепалар ва борган сари соҳиллари чекиниб бораётган мажолсиз Орол кишида табиатни асраш, ундан оқилона фойдаланиб, келажак авлод қўлига ҳам етказиш учун жамиятда экологик маданият ва экологик онгни ривожлантириш зарур эканига ишонч уйғотади.
Музей ташрифидан сўнг Мўйноқ шаҳри Ёшлар саройида “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида тадбир уюштирилди. Тадбирда сўзга чиққанлар янгиланаётган Конституциямизда замонимизнинг энг муҳим муаммолардан бири – экология масалаларига ҳам ўрин ажратилганини таъкидладилар. Хусусан, давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаши ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши норма сифатида бош Қомусимиз саҳифаларидан ўрин олгани ҳақида маълумот бердилар.
Кегейли туманидаги 3-умумтаълим мактабида уюштирилган учрашув чоғи сўз олган маърузачилар том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси “Халқ – қонунларнинг ягона манбаи ва муаллифидир”, “Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади”, деган тамойилларга асослансагина вужудга келади дея таъкидладилар ва аҳолининг саволларига жавоб бердилар.
Туманнинг яқиндагина фойдаланишга топширилган ва аҳоли орасида 500 та одамни иш ўринли қилган “Ақтуба текстил груп” корхонасига бўлган ташриф ҳам жуда қизиқарли ўтди. Германия, Япония ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуналарда сифатли текстил маҳсулотлари ишлаб чиқараётган ишчилар тарғиботчиларга ўзлари яратган кийим-кечакларни кўрсатдилар.
Худди шундай тарғибот тадбирлари Қўнғирот тумани Маданият саройи ҳамда туман Мусиқа мактабида ҳам бўлиб ўтди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ