Жамият
19 апрель куни Тошкент метрополитенининг ерусти йўналишидаги «6-бекат (Янгиобод бозори) ва 7-бекат (Қўйлиқ бозори)” оралиғида поездлар ҳаракати тўхтатилди.
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, бунга Тошкент метрополитенининг навбатдаги босқичини қуриш ишлари сабаб бўлган.
Шу муносабат билан йўловчиларнинг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан, «Қўйлиқ деҳқон бозори» сўнгги бекатидан ТҲАЙ, Роҳат айланма йўли, ТҲАЙ орқали Янгиобод бозори бекатигача ҳаракатланувчи, йўловчиларга бепул хизмат кўрсатувчи «Қўйлиқ деҳқон бозори — Янгиобод бозори» вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилди.
«Мазкур ташкил этилган вақтинчалик автобус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони 4 та, йўналишнинг иш тартиби соат 5:00 дан 23:00 га қадар этиб белгиланганлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ