Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда «инсон манфаати ҳар нарсадан устун» деган мезон асос қилиб олинган

Сақлаш
17:34 / 18.04.2023 850 0

Сурхондарё вилоятида «Маънавият фестивали» доирасида «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

 

Вилоятдаги ҳудудларда ташкил этилаётган тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, санъаткор ва фаоллар қатнашмоқда. Маданият марказлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва маҳаллаларда олиб борилаётган тарғибот тадбирларида сўзга чиққанлар сўнгги йиллардаги ўзгаришлар, юксалишлар ҳақида айтиб ўтиб, барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол қатнашишга чақирмоқда.

 

 

 

 

Маърузачилар конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламига батафсил тушунтириб бермоқда. Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда «инсон манфаати ҳар нарсадан устун» деган мезон асос қилиб олингани алоҳида таъкидланмоқда.

 

 

 

 

Ҳудудларда хайр-саховат тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда. Ижтимоий дафтарда турувчи оила вакиллари билан мулоқот қилиниб, уларга совғалар топширилмоқда. Шунингдек, шифохоналардаги болаларнинг ҳам ҳолидан хабар олиняпти.

 

 

 

 

 

 

Пойтахтдан келган меҳмонларнинг чиқишлари ва дилтортар куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишламоқда. Бу турдаги маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//