Жамият
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Мурод Хидир 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Мурод Хидир 1939-йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 1962-йилда Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган.У “Қашқадарё ҳақиқати” ва “Келажак тонги” газеталаридаги публицистик мақолалари билан элга танилган. “Гулистон”, “Шарқ юлдузи” ва “Санъат” журналларида ҳам фаолият юритган. “Сирли олам” журнали, “Қалб кўзгуси” ва “Соҳибқирон юлдузи” газеталарида эса бош муҳаррирлик вазифасини бажарган. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда ишлаб келган.
Мурод Хидир “Қирғоқлар”, “Аму соҳиллар бўйлаб”, “Кўзача ва бўтача”, “Тошкўл”, “Кийикча ва бўйноқ”, “Ҳарф ўйини” каби китоблар муаллифи ҳисобланади. У Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси бўлган.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51051
Жамият
//
Изоҳ йўқ