Жамият
Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.М. фуқаро Н.X.ни танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги Ўш давлат университетининг юридик йўналишига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Э.С.” МЧЖ раҳбари М.Б. фуқаро М.Т.нинг Россия Федерацияси Москва шаҳридаги Синергия университетидаги ўқишини 1 500 АҚШ доллари эвазига Наманган давлат университетига кўчириб бериш ва имтиҳонлардан ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ