Жамият
Жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур кунларда Фарғона водийси вилоятларида ва Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор. Чўл ҳудудларда ва Фарғона водийсида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 12-15 даража, республика шимолида 7-12 даража илиқ атрофида бўлади. Кечаси ҳарорат 2-7 даража илиқгача, шимолда баъзи жойларда 3 даража совуқгача пасаяди.
19 апрелдан бошлаб антициклон республика ҳудудидан чекина бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 21апрелга келиб кечаси 4-9 даража, кундузи 20-25 даража илиқни ташкил этади.
Бугун, 17 апрель сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳафта давомида пойтахт Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. 17-18 апрель кунлари ҳаво ҳарорати 12-15 даража атрофида бўлади.
19 апрелдан иш ҳафтасининг охиригача кечалари ҳарорат 4-7 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи аста-секин кўтарилади ва 21 кунига келиб ҳарорат 20-23 илиқ даражагача кўтарилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ