Жамият
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ пойтахтнинг тўрт туманида ичимлик суви икки кунга ўчирилишини маълум қилди.
Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланишида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш жараёни сабаб айрим манзиллар 10–12 апрель кунлари сувсиз қолиши тўғрисида хабар берилганди. “Тошкент шаҳар сув таъминоти”нинг маълум қилишича, техник сабабларга кўра мазкур режалаштирилган ишлар 17–19 апрель кунларига қолдирилган.
Қайд этилишича, қуйидаги туманларда 17 апрелдан ичимлик суви ўчирилади:
Сергели тумани
Янгиҳаёт тумани
Яккасарой тумани
Миробод тумани
Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Шунингдек, Veolia Energy Tashkent‘нинг маълум қилишича, таъмирлаш ва у билан боғлиқ совуқ сув таъминотидаги ўчириш ишлари туфайли “Тошкент иссиқлик электр маркази” ҳам ускуналарининг ишлашини 2 кунга тўхтатяпти. Иссиқ сув таъминоти тўхтатиладиган манзиллар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ