Жамият
Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги 289-мактабнинг 11-синф ўқувчиси (ўғил бола) ўзини 3-қаватдан пастга ташлаган. У тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ўқувчи тирик ва унга жиддий зарар етмаган. Ўқувчи билан боғлиқ ҳолат назоратга олингани ва сабаблари суриштирилаётганини билдирилди.
Шунингдек, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди. Таъкидланишича, 11-синф ўқувчиси танаффус вақтида мактабнинг ички биноси 3-қавати ойнасидан ташқарига қараганида ўз мувозанатини йўқотган ва пастга тушиб кетган.
«Ўқувчилар бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилган. Шу заҳотиёқ мактаб ҳамшираси ўқувчи С.А. га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Сўнгра тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Айни пайтда С.А.нинг саломатлиги яхши ва жароҳат олмаган», — дейилади расмий изоҳда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ