Жамият
Ижтимоий тармоқларда ота оналарнинг Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги 5-мактабда 13 апрель куни ўқувчиларга берилаётган озиқ овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанидан эътироз билдиргани ҳақида хабар тарқалди.
Улар бундай салбий ҳолатлар биринчи марта бўлмаётгани, болаларининг антисанитария ҳолатдаги маҳсулотлар билан заҳарланишларини хоҳламасликларини айтган.
Хабарда мактаб раҳбарияти таъминотчи «ООО Tabassum NUKUS» озиқ-овқат маҳсулотларини қопламасиз бераётганини маълум қилган.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат бўйича туман прокуратураси ва СEС ходимлари ўрганиш ўтказгани ҳақида хабар берди.
Келтирилишича, «ООО Tabassum NUKUS» 267 нафар бошланғич синф ўқувчилари учун олиб келган озиқ овқат маҳсулотларини мактаб ишчи гуруҳи қабул қилган. Ҳолат юзасидан экспертиза хулосасини олиш учун маҳсулотлар намунаси Қорақалпоғистон Давлат санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.
Таҳлил натижалари чиққандан сўнг қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ