Жамият
Бугун, 14 апрель куни Самарқандда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари вакиллари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси Бош котиби Сергей Лебедев иштирок этяпти.
Йиғилишда Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Тошкент шаҳарларининг 2024 йилда МДҲдаги мақомлари белгиланди.
Унга кўра, Ҳамдўстликнинг 2024 йилги маданий пойтахти мақоми Самарқанд шаҳрига, ёшлар пойтахти мақомининг эса Тошкент шаҳрига берилади.
«Бу Ўзбекистоннинг МДҲ доирасида ўзаро ҳамкорлигимиздаги фаол иштирокининг ёрқин далилидир», – дейди Лебедев.
«Спутник» нашрига кўра, ушбу масала МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши муҳокамасига киритилади.
Маълумот учун, МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 12 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтади.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ