Дам олиш кунлари кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутиляпти

Сақлаш
17:34 / 14.04.2023 1599 0

Дам олиш кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол бўлади, ёмғир ёғади ва ҳаво салқинлашади.

 

Бугун, 14 апрель куни Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республика шимоли-ғарбий ҳудудларига Туркманистон орқали Каспий денгизидан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келади.

 

15 апрель санасида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши шарқ томонга қараб ҳаракатланади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб момақалдироқли ёмғирлар сақланиб туради. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати +20...+25 даражагача пасаяди.

 

16 апрель, якшанба куни республикада ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15 даражани, кундузи +20...+25 даражани ташкил этади, шимолда кечаси +0...+5 даражагача, кундузи +7...+12 даражагача пасаяди.

 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш кунлари баъзи жойларда қорга айланади. Дам олиш кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//