Ўзбекистонда пенсия ёши ошириладими? Пенсия жамғармаси жавоб берди

Сақлаш
16:54 / 14.04.2023 1615 0

Жаҳон банки Ўзбекистонга узоқ муддатда пенсия ёшини оширишни тавсия қилгани тўғрисида хабар берилганди. Пенсия жамғармаси муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу маълумот юзасидан изоҳ берди.

 

Жамғармага кўра, ҳозирда бу бўйича ҳеч қандай таклиф ва лойиҳа кўриб чиқилмаяпти, шунингдек, ушбу масала кун тартибида эмас.

 

Жаҳон банки «Ўзбекистонда давлат харажатларини кўриб чиқиш: инсон капитали ва сув инфратузилмасига сарфланган маблағлар самарадорлигини ошириш» ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда кексалар сонининг кўпайиши пенсия тизимига босим ўтказаётгани, шунинг учун уни ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлаётгани қайд этилган.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан пенсияга чиқади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//