Жамият
Жорий йил 12 апрель куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 21 ёшли йигит спорт клубида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Таъкидланишича, соат 22:15 да Янгийўл туманида яшаган, Тошкент давлат аграр университетининг 2-босқич талабаси Д.А. Янгийўл шаҳри тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинган.
Марҳум Д.А.нинг Янгийўл шаҳри “Рамадан” МФЙда жойлашган спорт клубида соғлиғи ёмонлашиб қолган ва шу ернинг ўзида вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, унинг ўлими ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида келиб чиққани ва унда тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳри прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51051
Жамият
//
Изоҳ йўқ