UzAuto Motors Chevrolet Captiva 5 автомобилларини сотишни тўхтатди, компания чексиз узр сўрамоқда

Сақлаш
16:04 / 20.11.2021 2184 0

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш ва сотиш бўйича шартномалар тузишни тўхтатганини маълум қилди.

 

«Юзага келган ҳолат компания тарихида биринчи бор юз бериши, лекин биз бугунги кунда жаҳон автомобиль саноати оғир кунларни бошдан кечираётганлиги ва бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмаслигини бир неча бор хабар қилганмиз.

 

Шу муносабат билан, UzAuto Motors АЖ раҳбарияти ва жамоаси ўз мижозларимиздан келтирилган ноқулайликлар учун чексиз узр сўрайди ҳамда айни пайтдаги вазиятда мижозлари учун қайғуриб, қабул қилинган қарори ягона тўғри қарор эканлигига ишонади.

 

Мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади»,– дейилади хабарда.

 

Янги кроссовер сотиб олиш ниятида бўлган харидорлар ўз хоҳишига кўра, Captiva 5 автомобили ўрнига Equinox ёки Tracker моделларини харид қилиши, алмаштирилган автомобилларни етказиб бериш муддати Captiva 5 учун тузилган шартномаларга мувофиқ, 2022 йил январь ойидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилиши ҳам айтиб ўтилмоқда.

 

Шунингдек, компания харидорларга юқорида кўрсатилган муддат асосида Captiva 5 автомобили ўрнига Malibu, Cobalt ёки Trailblazer автомобилларини харид қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//